Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

20:10 / 01.06.2017 | Акмал | 839
Ассалому алайкум! Аллох умрингизга барака берсин. Саволим ноурин болса узр илмим озлик клип сизлардан ёрдам сораяпман. Бизда оилада 2 киши ишлап топилган пул бор 10 милион сом ва 8 милион сомлик мол бокип койганмиз ва яна 34 гр тилло бор ярми келинга деб олинган ярми онам такип ишлатип турадилар. Саволим шундай бу пулардан бизга закот вожиб боладими агар закот бериш керак болса канча беришимиз керак. Илтимос сизлардан шу соволимга жавоп берселар озим жавоп топа олмадим. Рахмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўз ҳиссасини ажратилганда ҳар бирига нисоб миқдордан тегса ёки бири кўпроқ оладиган бўлиб, нисоб миқдорига эга бўладиган бўлса, ўшанга закот вожиб бўлади. Онанинг 34граммидан вожиб эмас, ўғилларнинг 10милион ва 8 милионлик молдан вожиб эмас. Айтилган пул ва тиллолар бир кишиники бўлиб, боқилган моллар ҳам сотиш учун олинган бўлса ва бу пуллар бир йилдан буён қўлида бўлса умумий қийматининг қирқдан бирини (2.5 %) закот қилиб берасизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat