Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзага оид саволлар

08:09 / 02.06.2017 | zwoww | 2670

Ассалому алайкум! Рамазон ойида шайтонлар саҳарлидан ифторгача кишаланадими ёки 1 ойгами?
2. Ифторлик қилгандан сўнг хозирги кунда шом номозини қанча вақт ичида ўқилади? Қуёш ботиб қолмаслиги учун. Шом 19:52да кирса 20 15 лада кeч бўлиб қолмидими?
3. Рўзада сочини ювса бўладими?
4. Агар рўзадор одам сахарликдан кeйин ухласа ва эҳтилом бўса рўзаси очилмайдими ва ғусл қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бир ойга. Шайтон кишанланганида ҳам киши гуноҳларда бардавом бўлиши ундай инсоннинг гуноҳларига шайтон сабабчи эмаслиги, ўзининг нафси хакалак отганлигининг белгисидир. Аллоҳ таоло “Юсуф” сурасида Юсуф алайҳиссаломнинг “Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, ёмонликка ундовчидир” деган сўзларини келтирган. 2). Хуфтон вақти киргунча шомнинг вақти бўлади. 3). Рўзаси очилмайди. Ғуслда бурунни сув олишда ачиштирадиган даражада олинмайди, ғарғара ҳам қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat