Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўзаларини тутиш

10:22 / 02.06.2017 | Doniyor | 2035

Ассалому алайкум! Мeн кўп йиллар бўлди рўза ҳақида билмаганман. Ёшим 26 да интeрнeтда ислом.уз ва шу сайтдан билмаганларимни ўрганяпман, сизларга ташакур билдираман. Бу савобли ишларингизга Худойим мададкор бўлиб Ўз панохида асрасин. Мeн рўза хақда билмоқчи эдим, яъни қазо рўзаси қандай бажарилади? Уйда овқат пишириб прeпаратлар хиди, овқат ҳиди рўзани очворадими? Жавоб учун ташакур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло болаган ва тутаётган рўзаларингиз ҳусну қабул қилсин ва муборак қилсин. Тутмасдан ўтказиб юборган рўзаларни бир кунига бир кундан тутиб беришингиз керак бўлади. Ниятни “қолдирган рўза” деб йилнинг қайси вақтида тутсангиз ҳам ўша тутаётган кунингиздаги субҳ яъни бамдодни киришидан олдин саҳарликни тўхтатиб, шом вақти кирганида оғизни очасиз. Аллоҳ таоло Ўзи куч-қувват ва ҳиммат ато қилсин. Овқат ҳидиги рўза очилмайди. Овқатнинг буғини қасддан ҳидламасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat