Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арини ўлдириш

09:35 / 03.06.2017 | Normurod | 4857

Ассалому алайкум! Мeн асаларичиман, ариларимга қовоқари, янги чиққан сариқ арилар ҳужум қилади. Мeн шуни олдини олиш учун уларни уяларига қайноқ сув сeпиб  ўлдирсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ёқиш, куйдириш ва қайноқ сув билан азоблаш Аллоҳ таолонинг азоблаши ҳисобланади. Бошқа усулини топинг.

عَنْ عِكْرِمَةَ: أَنَّ عَلِيًّا رَضِي اللهُ عَنْهُ حَرَّقَ قَوْمًا، فَبَلَغَ ابْنَ عَبَّاسٍ فَقَالَ: لَوْ كُنْتُ أَنَا لَمْ أُحَرِّقْهُمْ، لِأَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُعَذِّبُوا بِعَذَابِ اللهِ، وَلَقَتَلْتُهُمْ كَمَا قَالَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ بَدَّلَ دِينَهُ فَاقْتُلُوهُ

Икримадан ривоят қилинади: «Алий розияллоҳу анҳу бир (муртад) қавмни ёқиб юборди. Бу Ибн Аббосга етганда, у: «Мен бўлганимда, уларни ёқиб юбормаган бўлар эдим, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг азоби билан азобламанглар», деганлар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким динини алмаштирса, уни ўлдиринглар» деганларидек, уларни ўлдиртирган бўлар эдим», деди». Изоҳ: Имом Табаронийнинг ривоят қилишича, ўша одамлар зоҳиран мусулмонмиз деб юриб, кейин эса Исломдан чиқдик, деб эълон қилишган. Улар Алий розияллоҳу анҳуни худо дейишгача боришган. Алий розияллоҳу анҳу аввалига уларга яхши муомала қилади, лекин кўнишмагач, уларни ўлдиришга буюради. Уларнинг ёқиб юборилиши Алий розияллоҳу анҳунинг қўл остидаги баъзи одамларнинг тасарруфи бўлиши ҳам мумкин, чунки у кишига Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг мазкур гапи етказилганда, «Тўғри айтибди» деб, тасдиқлаган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat