Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар учун таровех намози

09:49 / 03.06.2017 | Aziz | 2557

Ассалому алайкум! Менинг онамлар кимдирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “таровех намозини аёллар 8 ракат ўқиса бўлади деганлар” деб эшитган эканлар. Илтимос, онамларни ибодатлари тўғри бўлиши учун тушунча берсангизлар. Катта раҳмат ёрдамларингиз учун.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда ҳам рамазондан ташқарида ҳам витрдан ташқари 8 ракъат таҳажжуд намоз ўқир эдилар. Кўпчилик ушбу 8 ракъатни таровеҳ деб тушуниб олишган. Саҳобаларнинг ижмоси ила эркакгу аёлларга 20 ракъат таровеҳ ўқиш суннати муаккададир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat