Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойидаги дуолар!

09:51 / 03.06.2017 | Хасанбой | 13768

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ бошлаган хайирлий ишларингизни бардавом этсин! Саволим куйидагича: Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Рўза тутувчига ифтори пайтида ижобат бўладиган дуо бор», деганлар. Бу дуолар қайсилар? Ноўрин савол берган бўлсам олдиндан узр сўрайман.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ифтор вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат бўлган бир дуо бор.

وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَلَفْظُهُ: بِسْمِ اللهِ اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дер эдилар».
Абу Довуд ва Тобароний ривоят қилганлар.
Тобаронийнинг лафзида: 
«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Бисмиллаҳ. Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»)дейилган.
Ҳадисдаги мустажоб дуодан мурод ким шу вақтда нимани сўраса ижобат бўлади деганидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat