Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олди бердиси ҳақида

12:23 / 03.06.2017 | Уткир | 2703

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Бақара” сураси 282-оятида марҳамат қилиб, қарз олди бердисига таалуқли кўрсатмаларни (қарз бераётганда гувоҳларни ҳозир қилиб, котибга ёздиришлик маъносидаги) берган. Айтингчи, биз бандалар учун бу айтилган амалларни бажармоқлик фарзми, вожибми, суннатми? Агар кичик қарзларни ўзаро келишган ҳолда, оғзаки шартномага кўра қилсак, бизга бундан гуноҳ борми ёки йўқми? Яна бир ҳолат: ҳар замонда танишларим қўнғироқ қилиб, «менинг рақамимга фалон пулни ташлаб юбор, мен сенга кейин қайтараман» дейишади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутган маъқул? Оғзаки шартнома билан чекланса ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Фуқаҳолар “У оятдаги буйруқдан мустаҳаб тушунилади” деганлар. Аллоҳ таолонинг ҳар бир амрларининг остида улкан ҳикматлар ётади. Уларга амал қилинмаса ўша ҳикматлардан маҳрум бўлинади. 2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat