Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Обро ҳақиқати

00:00 / 04.04.2010 | eski savollar | 1697
Ҳақиқий исломий соф обро қоъзониш қандай боълишлигини тушунтириб берсангиз. Билишимча обро қоъзанишнинг деярли барча ёллари риёга олиб бориши малум. Риёга олиб бормайдиган обро эса менга номалум. Албатта динимизда обро этиборга етарлича ахмият берилишини биламан. Ҳадисларда ҳам қиёматда энг торозуни огир босадиган нарса ҳусни ҳулқдир дейилган. Зайд ибн собит оъз салобатлари ва обро этиборлари билан машхур боълган эканлар. Бу каби масалаларни динимизда етрлиша муҳакама қилинган ва малум ва машхур нарса. Лекин мен бир шахс сифатида соф оъбруни ҳақиқатига, тагига саёз илмимиз ила, оъқиб изланиб ҳалигача етаолмай юрубмиз.. Шу сабабдан ҳам ҳозирча мен инсонга оъброли болишни ҳар қандай турини астағфируллоҳ қораламоқдаман. Астағфируллоҳ Зайд Ибни Собит ва бошқа Барча сахобий(р.а)ларнинн гоъзал ахлолқлари, мартабалари жамият ва Аллоҳ таоълонинг олдидаги оъбро этиборлар юксак боълганили малум ва машхур ҳақиқатлардир. Уларнинг қай даражада эканлигларини Аллоҳ таъоллонинг оъзи яхши билади. Шунинг учун укишининг ҳулқларига тил тиккизшдан Аллоҳдан паноҳ соъраган ҳолда бир нарсага аниқлик киритсак. Бандаларнинг деярли копгина ҳаракатлари риёга ёки махфий риёга ундашини ҳисобга олсак ҳусни ҳулқли боълишга урунишга ҳам ушбу нарса аралашиб қолмайдими? Салобат: бунинг учун инсонга бази воситалар керак боълади, айтайлик коъркам либос, яхши маркаб, келишган қадди қобат ва очиқ чэхра ва яна чиройли ҳаракатлар қила олиш истедоди (албатта бу ҳам ҳусну ҳулқнинг оъзаги деб эшитганман) боълиши мумкин. Анашу ва бошқа оммиллар билан киши ҳусну ҳулқли ва салобатли боълиш, оъбро этибри қозониши ҳам малум нарса. Лекин, кишининг салобт билан тураётган пайтида, салобатли боълишга урунаётган байтида, салобатини сақлашга урунаётган пайтида, унга риёнинг аралашмаслигига гарантия ёқ деб оъйлайман. Шу сабабли ботил тушунчаларга кетганман. Мен жамоатчилик жойларида соч соқолларим тоъзғиган, игнимда жуда тиламчиларникидака боълмаса ҳам жуда коъримсиз либосларда, жуда коъримсиз ҳолатларда боълардим. Чунки бошқаларнинг оъзларига дид билан қараб юришлари менга риёкорлик боълиб коъринарди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Риё асосан қалб хасталиги ҳисобланади. Шунинг учун қалбга асосий эътиборни қаратиш керак. Бу каби маъноларни кўп ўқиш ва ўрганиш керак. Агар устоз топсангиз жуда ҳам яхши бўлади. Ҳамма нарсани дийнимиз таълимотлари асосида, унинг чегараларида олиб борсангиз, бўлди. Турли шубҳалардан узоқда бўлсангиз, бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat