Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гаров ўйнаш ҳақида

08:37 / 07.06.2017 | Aaa | 2297

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Рамазон ойи барчамизга қутлуғ бўлсин. Баҳс тўғрисидаги саволни ўқиб гаров ўйнаш ҳаром эканлиги тўрисида маълумот бeрилган. Тарихий Муҳаммадий китобида Абу Бакр Сиддиқ р.а. (агар адашмасам) бир яҳудий билан Рум давлати Эрон давлати устидан бир кун кeлиб ғалаба қилиши туғрисида 3 йилга гаров ўйнадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гаров миқдори ва муддатини 10 йилга оширишларини айтганлар. 7 йил ичида бу гаров Абу Бакр Сиддиқ р.а. фойдаларига ҳал бўлганлиги ҳақида ёзилган. Саволим шуки улар тузган гаров қандай аҳамиятга эга?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У вақтда гаровнинг ҳаромлиги ваҳий билан собит бўлмаган эди. Худди ароқнинг ҳаромлиги собит бўлмаганидек. Кейинчалик иккиси ҳам ҳаром бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat