Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақинчоқ

08:24 / 08.06.2017 | Azizbek90 | 1726
Ассалому алайкум! Устозлар авваламбор сизларга ташаккур шунчалик вақтингизни аямасдан турли хил саволларга жавоб бериб келаяпсизлар. Бу хайрли ишларингизни Аллоҳим файзли ва барокатли қилсин. Бир савол мени ўйлантириб юрибди ва менимча бу савол ўринли деб ўйлайман. Ҳозирда кўплаб аёллар қўл кўринишидаги тақинчоқлар тақиб юришибди бу қўл жаинизм динининг рамзини эслатади ва хаттоки буни тасбеҳларда ҳам кўриш мумкин. Яқиндагина яна шу қўлга ўхшаш бир тақинчоқ урфга кирибди бу эса "Фотиманинг қўли” деб аталар экан (шу ҳақида маълумот борми?) Бу тақинчоқларни тақиш қанчалик тўғри? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бу каби тақинчоқларни тақиш жоиз эмас. Шунингдек турли мамлакатлардан келаётган кўз шаклини ҳам хонадан ва машиналарга осиб қўйиш жоиз эмас. Шариатимиз бошқа динларнинг диний шиорлари, рамзларини тақиб юришни ножоиз дейди. Масалан бирорта мусулмон хочни тақиши, хиндулар пешонасига суркайдиган синдурни суртиши, яҳудийлар тақадиган камарни тақиши, буддачилар кўтариб юрадиган уч найзали паншаҳага ўхшаш нарсаларни кўтариб юриши, насоролар сиғинадиган бола кўтариб турган аёлнинг расмини тақиб юриши куфрдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat