Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза тутган бўламанми?

09:51 / 09.06.2017 | Raxmatillo | 1823

Ассалому алайкум! Сахарликда хeч нарса eмасдан кундуз пайтида ният қилиб олса рўза қабул бўладими? Агар оғиз ёпиш бeлгиланган вақтдан озгина ўтиб кeтсачи? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саҳарлик қилиш суннат амалидир. Мабодо саҳарлик қилмасдан ухлаб қолса ҳам емай-ичмай пешин вақти киргунича ният қилиб олса ўша куннинг рўзаси дуруст бўлади. Ифторликдан кейин “эртага рўза тутаман” деган бўлса ҳам эртанги кунлик рўзанинг ниятига кифоя қилади. Белгиланган вақтдан озгина ўтса бир кунига бир кун қазо тутиб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat