Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қутайба ибн Муслим осий ва гуноҳкор ҳолда ўлганми?

00:00 / 06.04.2010 | eski savollar | 2594
Шайх ҳазратлари! Ҳурматли устоз! Ўтган галдаги саволимга батафсил жавоб берганингиз учун катта раҳмат. Сиз тавсия қилган "Ад-давлату-л-умавийя..." китобини интернетдан индириб олдим. Унда Қутайба ибн Муслим ҳақида жуда ижобий ва атрофлича маълумот берилган экан. Аммо Қутайба бўлимининг охирида уни "халифа Сулаймон ибн Абдулмалик итоатидан осийлик қилиб, жоҳилиятда ўлим топди. Бироқ унинг умри давомида қилган ишлари бу гуноҳига каффорат бўлар...", деган мазмундаги хулоса мавжуд. Мен тушунмадим – умавийлар шаръий халифаликни салтанатга айлантирдилар, бинобарин улар халифа эмас, султон саналмайдиларми? Шундай бўлгач, уларга итоатсизлик осийликми? Гарчи шундай бўлса-ю, Қутайба жоҳилият ўлимида ўлган бўлса, савоблари бунга каффорат бўла оладими?2-саволим: Тарихчи Маҳмуд Шокирнинг асарларига эътимод қилса бўладими? Негаки у умавийларнинг деярли барча қилган ишларига оқловчи муносабатда бўлган (Мисол у-н ҳз. Муовия ўз ўғлини валиаҳд қилиб қолдириши ва бошқ...)Узр, саволим узайиб кетди, жавобингиз учун олдиндан ташаккур!Сизга ўз ҳурмат ва миннатдорлигини билдириб қолувчи: шогирдингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу гап ғариб гап. Кўпчилик унга эътибор бермайди.2. Бу тарихчи эътиборли тарихчилардан.

Топ рейтинг www.uz Openstat