Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қора мушук

00:00 / 09.04.2010 | eski savollar | 1044
Ассаломму Алайкум ҲазратБизда айрим одамларнинг олдидан аёл киши кесиб о'тса о'ша аёлни тортиб орқасига қайтариб яна у аёлга со'кадиганлар учрайди. Ёлда кетаётган эркакларнинг ко'пчилигининг олдидан аёл киши кесиб о'тса со'киниб орқасига қайтиб кетиши, мошинада ё'лдаги отиш жойларида о'т-о'т деб со'киниб туриши, ҳолларини ко'п учратганман.Бундай кишиларнинг айримларининг айтишича аёл киши эркак одамнинг олдидан кесиб о'тса иши юришмай қолармиш.Худди қора мушукнинг ё'лни кесиб отиши сингари.Аёллар бизда совчиликга эркаклардан олдин боришмайди. Аёллар бошлаган иш яхши бо'лмас эмиш. Бундай дейдиган одамларга сизни ҳам аёл туққаннку онангиз аёлку дейишса бир оз о'йланиб, бунга жавобан ота боболаримизни ро'кач қилишади.Мен ҳайронман 1. Нимага аёл киши ё'лингизни кесиб о'тса бо'лмайди? 2. Нимага аёл кишилар бошлаган иш яхши бо'лмайди? 3. Қора мушук ё'лингизни кесиб о'тса нима бо'лади?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, илоҳим умрингиз, илмингиз янада зиёда бо'лавергай.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапларнинг барчаси беҳуда, илмсизлик ила айтилган гаплар. Уларга эътибор бермаслик керак. Инсоннинг қадри аёл ёки эркаклигига қараб эмас, иймон, ибодат ва тақвосига қараб белгиланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat