Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотира кунини нишонлаш

09:16 / 20.06.2017 | Abdulbosit Sobirov | 4612

Ассалому алайкум! Устозлар, ота-она ўтиб кетишган бўлса, фарзандлари илмли бўлса, ота-онани ўтиб кетган кунини ёдга олиб йиғилишиб, Қуръон ўқиб бағишлаб ўтирса бўладими? Ёки ҳамма фарзанди ўз уйида Қуръон ўқиб бахшида қилса яхшими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек айнан вафот қилган кунида эҳсон уюштириш, ота-онасини қадрламайдиган, ҳар куни улар ҳаққига дуолар қилмайдиган, имконияти бўлганидагина эҳсон қиладиган қурумсоқ, бахил фарзандлар учун ўйлаб топилган. Яъни уларга “ҳеч бўлмаса шу кунда эслашгин” дегандек. Бу ота-оналарини бир йилда бир мартагина эслайдиганларнинг иши. Ҳар ҳар ким ҳар куни ва ҳар намозда уларни эслаб дуо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat