Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қай бири саҳиҳ?

00:00 / 19.03.2007 | eski savollar | 559
Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор. Бир ҳадисда ёзилишича Аллоҳ ароқ ичганни, сотганни, қуйиб берганни, олиб келганни, буюрганни лаънатлайди. Бошқа бир ҳадисда эса Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳисалом Аллоҳдан умматларига хушҳабар беришларини етказади. "Эй Муҳаммад, умматингизга ҳушхабар берингки, Аллоҳ ўзига ширк келтирмаган бандаларини ҳаттоки зино қилган, ўғирлик қилган ва ҳатто хамр ичганни ҳам Жаннатга киргазади" дейди.Ҳурматли Шайх ҳазратлари бу ҳадисларларнинг қай бири ишончли.Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биринчи ҳадис саҳиҳ.Иккинчисидан сиз ноаниқликка йўл қўйган бўлсангиз керак. Мазкур кишилар тавба қилсалар, тавбаси қабул бўлиши мумкинлиги айтилган.Лекин бу ишлардан кейин тавба қила оладими ёки йўқми? Тавбаси қабул бўладими, йўқми?

Топ рейтинг www.uz Openstat