Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ресторанга келган гўштлар

19:11 / 22.06.2017 | Abubakr | 2967

Ассалому алайкум! Устозлар, мен Россияда ресторанда ишлайман. Ҳаром нарсалардан хеч нарса тайёрланмайди. Битта муаммо бизга олиб келинаёткан гўшт махсулотларидан истеъмол қиламиз. Лекин биз уни қай тарзда сўйилганини билмаймиз. Нима қилишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган: Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat