Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳайвонларни олдириш

00:00 / 14.04.2010 | eski savollar | 4505
Ассаламу Алайкум муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари ! Аллоҳ сиздан ва Ота-онангиздан рози болсин ! Бир саволим бор эди исломда жонзодларни бе эҳтиёж олдириш гуноҳлигини биламиз , ба'зи ҳашорат , жонзотларни олдириш савоб деб эшитганман шу тогҳрими масалан чаён. калтакесак, илон.Жавоб учун катта раҳмат ! Саволим сизни безовта қилган болса узр!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам калтакесакни ўлдиришга амр қилдилар ва уни фосиқча, деб номладилар».Учовлари ривоят қилганлар.Ушбу ҳадиси шарифдан калтакесак хосиятсиз ҳайвон эканлигини тушуниб оламиз. Ҳақиқатан, ҳамма жойларда ҳам, ҳамма халқларда ҳам бу ҳайвон ҳақида бирор оғиз яхши гап айтилмаган бўлса керак. Имом Бухорий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда:«Калтакесакни ўлдиринглар! Чунки, у Иброҳимга (ўт) пуфлаган эди», дейилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким калтакесакни бир уришда ўлдирса, унга бунча савоб. Ким уни икки уришда ўлдирса, унга бунча савоб, биринчидан озроқ. Ким уни уч уришда ўлдирса, унга бунча савоб, иккинчидан озроқ», дедилар».Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Бу ривоят эса, ўзидан олдингисини жуда ҳам таъкидлаб келмоқда.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бешта фосиқни; сичқонни, чаённи, қарғани, урғочи қарғани ва қутурган итни ўлдиришга амр қилдилар».Бешовлари ривоят қилдилар.Ушбу ривоятда номи келтирилган нарсаларнинг зарарлари маълум ва машҳур. Шунинг учун ҳам, ҳозиргача барча жамиятларда уларни йўқ қилиш бўйича ўзига хос ишлар олиб борилади. Албатта, инсоният бахт-саодатини тўлалигича таъмин этишни кўзлаган Ислом тузуми буни четлаб ўтиши мутлақо ақлга сиғмас эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat