Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳарлик

08:18 / 01.07.2017 | Hasan | 2286

Ассалому алайкум! Муслим тақвимида Сурхондарёдаги Шўрчи туманида намоз вақтлари; масалан, 23-июн куни бомдод вақти 03:39, шом вақти 19:57 ва қуёш чиқиши 05:07 қилиб кўрсатилган. Бу албатта спутник маълумотига асосланган. Аслида қуёш чиқиши 11-13 дақиқадан кeйин, қуёш ботиши эса 11-13 дақиқа олдин ботади. Шу нуқтаи назардан сахарлик ва ифторликни қачон адо қилиш кeрак? Ҳозирда Тошкeнтда нашр этилган «Рўза тақвими» асосида 7 дақиқа қўшиб, кeйин амал қилинмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуёш ботиши биланоқ ифторлик қилган рўзадорлар доимо яхшилик кўргайдирлар» ҳадисини қандай англамоқ кeрак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда тақвимлар кўпайиб кетди. Биз уларни нимага асосланиб вақтни белгилашини билмаймиз. Астронимик жиҳатдан белгиласалар керак деб ўйласак, ҳамюртимиз, дунё фалаккиётшунослар устози бўлган Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳ бизни диёрларда қуёш ердан 18 даража пастдалигида бамдод вақти киришини айтганлар. Мутақаддим уламоларимиз ҳам бу нарсани йиллаб тажриба қилиб, тўғри эканлигини тасдиқлаганлар. “Umma al-Qura” расадхонаси уламолари ҳам шунга яқин гапни айтганлар. Улар қуёш ердан 18.5 даражада бўлганида бамдоднинг вақти киради деганлар. Тақвимларни 18 даражада деб белгиланганларидан фойдаланинг. Рўза мукаммал бўлиши учун доим саҳарликда бер неча дақиқа эртароқ, ифторда ҳам шундай эҳтиётини олган афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat