Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобларингизда баён этилган масалалар юзасидан...

00:00 / 14.04.2010 | eski savollar | 1613
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Тафсири Ҳилол" асарингизни о'қишим жараёнида менда бир неча саволллар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Бизга ма'лумки айрим сураларнинг битта номи бо'лса, айримларининг бир неча номлари бор. Ушбу сураларнинг номлари қандоқ қо'йилган, я'ни уларнинг номларини Аллоҳнинг амри ила Расулуллоҳ с.а.w о'злари қо'йиб берганларми, ёки кейинчалик уламолар томонидан номланганми ? 2. Қур'они Каримнинг 30 порага бо'линиши нимага асосланган ва нега айнан 30 порага бо'линган ? Қур'они Каримнинг 30 порага бо'линишини Аллоҳнинг амри ила Расулуллоҳ с.а.w о'злари жорий қилганлармии, ёки кейинчалик уламолар томонидан жорий қилинганми ? Ҳазрат, сизнинг "Одоблар хазийнаси" асарингизнинг 1-жузини о'қишим жараёнида менда бир савол пайдо бо'лди. Ушбу савол мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 3. Ҳазрат, "Одоблар хазийнаси" китобиннинг 1-жузи, 280-бетида "73-боб. Етимни қарамог'ига олган одамнинг фазли" деган боб очилган ва унда 131-ҳадис ёки ривоят рақами қо'йилган, лекин унинг остига ко'п нуқта (...) қо'йилиб, ҳеч нарса ёзилмаган, я'ни ушбу ҳадис ёки ривоятнинг матни ва шарҳи берилмаган, Ҳазрат, бунинг боиси нима ? Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 17-жузини о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 4. Қуйидаги ҳадисга ко'ра: Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра у яна бир бор келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот: «Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган. Демак эркаклар кумушдан узук тақишлари жоиз, лекин соф кумуш жуда юмшоқ бо'лганлиги учун одатда унга пробасига қараб 8% дан 40% гача МИС қо'шишади !!! Бусиз ҳеч иложи ё'қ. Демак кумуш узукни ҳам таркибида мис борлиги туфайли тақиб бо'лмайдими ? 5. Агар юқоридагидек тайёрланган кумуш узукни тақиш жоиз бо'лса, у ҳолда унинг таркибидаги мис миқдори қанча % дан ошмаганлиги жоиз ? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша о'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Иккаласи ҳам бўлган. 2. Кейинчалик қилинган.3. Ўша ривоятни келтиришга рухсат берилмаган.4. Бўлади.5. Кумушдан кўпайиб кетмаслиги шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat