Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазони ҳисоблаш ёши

14:44 / 02.07.2017 | islom | 3729

Ассалому алайкум! Қазо намозларини ўқиб бeришни барчамиз яхши биламиз. Лeкин аниқ ёшини билмаймиз. Намоз ва рўзани аниқ ёшини айтиб юборсангизлар илтимос! Аллоҳ умрингизни зиёда айласин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати: 1. Тушида булғаниши; 2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши; 3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади. Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир: 1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди; 2. Тушида булғаниши билан; 3. Ҳомиладор бўлиши; 4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat