Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАФЛМИ ЙОКИ ТАҲАЖЖУД?

00:00 / 15.04.2010 | eski savollar | 1680
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУҲТАРАМ УСТОЗ. МЭНИНГ ИСҲИМ ТУНДА БО'ЛГАНЛИГИ УЪҲУН ТУНДА УҲЛАМАСДАН,ВИТРНИ ТУННИ УЪҲДАН БИРИДА О'ҚИР ЭДИМ.КЭЙИН БИР КИСҲИ ТАҲАЖЖУДДАН ОЛДИН УҲЛАСҲ СҲАРТИ БОРЛИГИНИ ВА МЭН О'ҚИГАН НАМОЗ ТАҲАЖЖУД ЭМАС НАФЛ ЭКАНЛИГИНИ АЙТДИ. 1-САВОЛ:ТАҲАЖЖУДНИНГ ҚАНАҚА СҲАРТЛАРИ БОР,ЙА'НИ ТАҲАЖЖУДДАН ОЛДИН УҲЛАСҲ СҲАРТИ БОРМИ? 2-САВОЛ:НАФЛ ВА ТАҲАЖЖУДНИНГ ФАРҚИ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Таҳажжуд намозиБу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил. Сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени мақоми маҳмудда тирилтирса», деган.Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намозни таҳажжуд намози, деб аталади. Шунингдек, бу намозни қиём намози, деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган.Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.Нафл дегани ортиқча дегани. Фарз, вожиб ва суннат намозлардан бошқа намозлар нафл намозлар бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat