Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушр бериш ҳақида

10:29 / 08.07.2017 | Shokki Alimov | 2920

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволимда хатоликлар бўлса узр сўрайман. Мен шеригим билан ижарага лалмикор ер олиб нохот экдик. Худо хохласа шу кунларда хосилни йиғиб ушрни ажратмоқчимиз. Ҳадис ва ҳаёт 8 жузни, кифоя ва интернетдан ушрга тегишли масалаларни ўқиб чиқдим. Тушунишимча ҳанафий мазхабида зироат молида нисоб йўқ экан ва ушрни ерни ижарага берган одам ажратар экан. Саволим қуйидагича: 1. Ижарага берган одам ушрни биз йиғиб терган хосилдан ўзи берадими ёки ушрга тенг маблағни ўзини бошқа маблагиданми?
2). Агар у ижарага берган одам бу нарсага рози бўлмаса биз ўзимиз ушрни берсак бўладими?
3). Биз ушрга тенг маблағни ўзимизни бошқа маблағдан берсак бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизлар ўз улушингизни ўндан бирини ажратасизлар. Бошқа маблағдан беришингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat