Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатми Қуръон савобини бағишлаш

11:54 / 08.07.2017 | OFSM | 5235
Ассалому алайкум! Илмларингиз бундан хам зиёда бўлсин. Жуда керакли сайт, ва билмаганимизни билиб олаяпмиз раҳмат сизларга. 3-қизимга хомиладорлигимда жигарим сустлашгани учун, шифокорлар, шу фарзандларим етарли эканини энди соғлигимни кўпроқ ўйлашим кераклигини таъкидлашган эди. Лекин қизим 1 ёш бўлиши билан яна хомиладор бўлиб қолдим, хўжайним доктирлани гапи эсиндами, хомила катта бўлмасдан, рух кирмасдан олдин олдирақоламиз, яна жигаринг сувсизланиши мумкин деганларида олдирмайлик илтимос деб кўндирган эдим ва эртаю кеч Аллоҳга, агар шу фарзандим ўғил бўлса,  вақти соатим етганида она бола эсон омон юз кўришишимизни сўраб, туғилганида  исмини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   номларига атаб, МухаммадСаид қўяман, 30 кун рўза тутиб бераман, ва хатми Қуръон қиламан деб ваъда берган эдим. Алҳамдулиллаҳ ўғлимда хомиладорлигим яхши ўтди. Жигаримни доим назоратда ушладик. Доим ижобий бўлди. 1,5 йил ичида шу ваъдаларимни бажардим (Аллоҳ Ўз даргохида қабул айлаган бўлсин) мени бир нарса ўйлантираяпти, Қуръонни ўқиб бўлдим, ундан кейин нима қилай, қандай хатми қиламан? Дуосида нима дейман? Бундан олдинги хатми Қуръонларимни амру маруфларда қўшиб дуо қилишар эди. Савобни қандай бахшида этилади? Агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Олдиндан жавобингиз учун ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Хатми Қуръон қилиш дегани, Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб чиқиш деганидир. Сиз назирингизни устидан чиқибсиз. Савоб бағишлаш Ҳар бир қилинган яхшиликнинг савобини бағишлаш жоиз. Нақшбандий тариқатининг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари савоб бағишлашда қуйидагича таълимотни берганлар. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам савобини Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи мусулмонларга бағишладим – деб ният қилинг. Фойда: Масалан ким бир бор Субҳааналлоҳ деса, у битта яхшиликни қилган бўлади. Аллоҳ таоло бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб беришни ваъда қилган. Бу дегани бир бор “Субҳааналлоҳ” деганимизга ўнта яхшиликни берилади. Агар биз ўша “Субҳааналлоҳ”нинг савобини барча мусулмонларга бағишласак уларга эҳсон қилган бўламиз ва ҳар бир мусулмонга қилинган эҳсон эвазига бизлар учун “битта яхшилик қилинди” деган нарса ёзилади. Уларга қилинган ҳар бир яхшилик эвазига энг ками ўн баробар яхшилик қилганнинг савоби ёзилади. Ўйлаб кўрсак, Одам алайҳиссаломдан буён бу дунёга қанча одам келди-ю, қиёматгача яна қанчаси келади. Бир бор Субҳааналлоҳ деганимиз учун шунчалик савоб берилса, буни ўзгаларга ўргатиб, улар ҳам бунга амал қилишса уларнинг амал қилгани учун ҳам савоб берилади. Баъзилар буни “Савоб олишдаги олтин силсила” деб атайдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat