Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози ҳақида

09:52 / 10.07.2017 | Yulduz | 11443

Ассалому алайкум! Мeн бир манбада манабу мақолани ўқиб қолдим
"Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳанафий мазҳабидаги сингари витр намозини шом намози каби икки қаъда ва бир салом билан уч ракаат ўқиш далил жиҳатдан заиф фикрдир. Қолаверса, витр намозини бу кўринишда ўқишдан қайтарган ҳадис ҳам мавжуд: Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилиб, “Бухорий ва Муслимнинг шартига мос саҳиҳ ҳадис, бироқ иккиси ривоят қилмаган”, деган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Шом намозига ўхшатиб уч ракаат витр ўқиманглар. Балки беш, етти, ўн бир ёки ундан ҳам кўпроқ ракаатлар билан витр ўқинглар”. Заҳабий “Талхис” китобида мазкур ҳадис ҳақида шундай дейди: “Ушбу ҳадис Бухорий ва Муслим шартига мос ҳадис. Шунингдек, ҳадисни Ибн Ҳиббон ҳам “Саҳиҳи”да ривоят қилган бўлиб, юқоридаги матн Ҳокимга тегишли матндир, валлоҳу аълам"
Яна витрни 1 қаъда билан ва 2 та салом билан ўқиш суннат. Витрни суннатга мувофиқ ҳар хил ўқиш кeрак дeб ёзилган. Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг "Мўминнинг мeърожи" китобларида булар ҳақида бирорта маълумот учратмадим. Юқорида кeлтирилган маълумотлар қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ أَنَّهُ أَخْبَرَهُ أَنَّهُ سَأَلَ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: كَيْفَ كَانَتْ صَلَاةُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي رَمَضَانَ؟ فَقَالَتْ: مَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَزِيدُ فِي رَمَضَانَ وَلَا فِي غَيْرِهِ عَلَى إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً، يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلَا تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلَا تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي ثَلَاثًا، قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَنَامُ قَبْلَ أَنْ تُوتِرَ؟ فَقَالَ: يَا عَائِشَةُ، إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلَا يَنَامُ قَلْبِي 

Абу Салама ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади:
«У Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги намозлари қандай эди?» деб сўраган экан, у киши дебди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа вақтда ҳам ўн бир ракатдан зиёда қилмас эдилар: тўрт ракат намоз ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллигию узунлиги ҳақида асти сўрама. Сўнг яна тўрт ракат ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллигию узунлиги ҳақида асти сўрама. Кейин эса уч ракат ўқир эдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Витр ўқимай туриб ухлайсизми?» дедим. У зот: «Эй Оиша! Кўзларим ухлайди, аммо қалбим ухламайди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ракъат витр ўқиб, ундан муфассалдан тўққизта сура ўқир эдилар. Ҳар ракъатда учта сурадан. Охиргиси “Қул ҳуваллоҳу аҳад”дир”.
Имом Термизий ривояти.Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши:«Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Роббика»ни, иккинчи ракъатда «Қул йаайюҳал каафируун»ни, учинчи ракъатда «Қул қуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни»ни ўқир эдилар», – деди». 
«Сунан» эгалари ривоят қилишган. 
Яна Абдуллоҳ ибн Абу Қайс ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан, шунингдек Насоий, Таҳовий, ибн Абу Шайба раҳматуллоҳи алайҳимлардан ҳам витр уч ракъат бир салом билан бўлиши тўғриида кўплаб саҳиҳ ривоятлар бор. Сиз келтирган ҳадисга ҳанафий мазҳаби уламолари
“Таҳажжуд намози икки ракъат, икки ракъатдан ўқилади. Субҳ яқинлашганда охирги икки ракъатдан кейин салом бермай туриб, бир ракъат қўшиб, витр қилиб кейин салом берилади” деганлар. Одатда таҳажжуд намози 4-6-8 ракъатгача ўқилади ва охирига уч ракъат витр қўшилади. Ҳанафий мазҳабининг гапини  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ракъат намоздан қайтарганлари ҳам қўллаб қувватлайди. Шунингдек кундизининг витри шом, бу эса тунники – деган гаплари ҳам қувватлайди. Аслини олганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки салом билан уч ракъат ўқиш ҳам, бир салом билан уч ракъат ўқиш ҳам собит бўлган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳадисларни ўрганиб чиқиб, бир салом билан уч ракъат витр ўқишни рожиҳ деб билганлар. Чунки бунда барчанинг наздида намоз дуруст ҳисобланади. Бир салом билан уч ракъат қилиш эҳтиёт томонидан ҳам афзал, чунки унда бир ракъатли намоз йўқ деган ҳадисга ҳам амал қилинади. Иккинчи йўл ҳам шак-шубҳасиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган. Буни бошқа мазҳаб уламолари рожиҳ деб билганлар ва бунга амал қилиб келадилар. Гап, ким қайси имомнинг гапини қувватли деб билишдадир. Биз фаръий масалаларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ижтиҳодларини қуватли деб биламиз. Чунки у зот бу борада Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг далилларини қувватли деб билганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat