Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Домлалар" маънавияти

00:00 / 19.03.2007 | eski savollar | 603
Ассаламу алайкум Шайҳ жаноблари,авваламбор қуйида айтмоқчи бо'лган фикрим ноо'рин, ёки илимсизлигим туфайли бо'лса барчадан узр со'райман.Мени ҳозирги даврда энг ташвишлантираётган нарса жамиятимиздаги ба'зи бир "Домла" ларнинг, яни дирор бир масжит имоми ёки қори ёки мутаваллийларнинг, о'злари билиб ёки билмасдан шариатга ҳилоф бо'лган, ёҳуд ко'рган ва эшитган инсонлар ёқа ушлайдиган амаллар билан машг'ул бо'либ қолаётганидир.Мисол ила айтадиган бо'лсам, бир куни ёш эндигина илм о'чог'идан чиқиб келиб бирор бир масжитга имом бо'лиш тараддудида юрган бир Қори аканинг бир танишига телефон орқали та'наю маломатлар ёг'дираётганини гувоҳи бо'либ қолдим, бунинг сабаби, о'ша таниши Қори акани бир кун олдин бир жанозага олиб борган экан, аммо маййитнинг эгалари Қори акага озроқ пул беришгани ва "ҳурматини" жойига қо'йишмагани экан.Бу со'злашувдан со'нг Қори ака аслида нечта жанозадан қанча пул қилишини ҳам фаҳрланиб со'злаб берди.Бу ҳодиса мен аслида келтирмоқчи бо'лган мисолларнинг биттаси ҳолос, сизнинг қимматли вақтингизни деҳуда олмаслик учун шу билангина чэгараландим.Менинг саволим, манашудай ҳулқлар билан ҳулқланиб қолган "илмли" пешволаримиз динимизга ҳаммадан ҳам ко'ра ко'проқ зарар етказмаётганмикан?Менку алҳамдулиллаҳ Мусулмон билан Ислом икки алоҳида тушунча эканлигини, бир мусулмоннинг ҳатти ҳаракати ила Ислом то'г'рисида таасурот олиш ҳамма вақт ҳам то'г'ри эмаслигини билан.Лекин бу ҳолатни ко'рган ёки эшитган Исломга эндигина кириб келаётган биродарларимизнинг ба'зиларига бу нарса Исломни бузиб ко'рсатади.Шунинг учун, масжит имомларини манашу кишига о'ҳшаш кишилардан бо'либ қолишини бартараф этиш меҳанизмларини ишлаб чиқиш керак эмасмикан?Агар юқоридаги фикри ожизимизда камчилк ва ҳатолар бо'лса минг бора узр со'райман, ва бизнинг ҳатоларни то'г'рилайсиз деган умиддаман.Э'тиборингиз учун олдиндан ташаккур!Ассаламу алаэйкум ва раҳматуллаҳи ва барокатуҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саломат бўлинг! Албатта, илмли кишилар динимизнинг ходимлари ўлароқ барча ишларда бошқаларга ўрнак ва намуна бўлишлари лозим. Сиз айтган таклифни бошқалар ҳам айтган. Бунга ҳаракат ҳам бор. Аммо кўпроқ кишиларнинг ўзлари бу каби нозик ҳолатларни тўғри тушунишлари ва динимиз манфаатларини шахсий манфаатларидан устун қўйишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat