Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

исмлар ҳақида савол?

00:00 / 18.04.2010 | eski savollar | 2407
Ҳазрат сизни яна бир саволим билан озроқ вақтингизни олаётганимдан ҳижолатдаман...яқинда ота-она фарзандларига қуйган исмлари юзасидан махшарда жавоб беришлари тугрисида уқиб қолдим.энг ҳунук исмлар деб айрим ислар ёзилган экан.шулардан ГУЛНОРА исми. гул-гул, нор-дузаҳ деган манони англатармиш. демакки дузаҳ гули дегани...Қизимизга исм қуйишдан олдин росса китоб уқиганман. ва мени исмимга яқин булсин деб турмуш уртогим бн келишган холда ДИНАРА деб қуйганмиз. бошида ҳамма бу татарча исм деб қарши чиқди. Аммо китобда арабча исм. &лт;тилло тангадек қийматли гузал&гт; деган меноларни англатади деб ёзилган экан.ЛЭКИН...юқорида ёзганларим билан солиштирадиган булсам, Нор дегани дузаҳ манода келадиган булса демак қизимни исми Диннинг дузаҳи деган манода келаяптику???ҳазратим илтимос шу саволимга аниқ жавоб берсангиз. Агар ростан шу манода келса нима қилай қизмни исмини алмаштирайми?қулогига азон уқилаётганида ҳам ДИНОРА деб уқилган...жавобингизга муштоқман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Гулнора форсча исм. Маъноси анор гул дегани. Арабчада гулни заҳратун дейилади. Билиб-билмасдан ҳар-хил гапларни гапириш яхши эмас. Дийнор сўзи араб тилида бир тилло танга деганидир. Аммо бу сўзнинг муаннаси – женский роди бўлмайди. Яъни, дийнора дегани бўлмайди. Араблар қизларига бу исмни қўймайдилар. Сизлар ўзингиз шу ниятни қилган бўлсаларингиз ўз ишингиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat