Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Креветка ҳаромни ёки ҳалол?

00:00 / 23.04.2010 | eski savollar | 38554
Ассолому алайкум Шайх Хазратлари, агар со'ралган саволни со'раб сизни безовта қилаётган бо'сам минг бора узр со'райман, лекин бу саволни сиздан со'рашдан олдин шу сайтда қидириб таполмадим, ким билади балки яхши қирдирмагандурман. Майли сизни вақтингизни олмай, менга яқинда бизни машабимизда сувдаги ҳайвонлардан фақат балиқсимонлар гуруҳига кирадигани ҳалол, қогани ҳаром деб айтишди. Яна бир жойда сувдаги ҳайвонлар агар сувда ҳам қурикликда ям юра оладиган бо'са ҳаром деб эшитдим (масалан тумсоқ, қурбақа, қисқичбақалар). Мени битта савол қисиқтирвотти "креветка" ҳаромми ёки ҳалолми? бу саволни сизга беришдан олдим интернетда фатволарни қидириб курганимда "www.исламwэб.нет" сайтини фатво болимида шундай фатво топдим: Фатwа Но. : 81583Фатwа Титле : Шримп: Ҳалал ор Ҳарам?Фатwа Дате : 06 Тҳул-Қи'даҳ 1421 / 31-01-2001ҚуэстионШримпс аре Ҳалал ор Ҳараам?.ФатwаПраисе бе то Аллаҳ, тҳе Лорд оф тҳе Wорлдс, анд блессингс анд пеаъэ бе упон оур Пропҳет Муҳаммад анд упон алл ҳис Фамилй анд Ъомпанионс. Шримпс аре Ҳалал. Аллаҳ анд Ҳис Пропҳет (Блессингс анд пеаъэ оф Аллаҳ бе упон ҳим) ҳас аллоwэд ит. Пропҳет Муҳаммад (Блессингс анд пеаъэ оф Аллаҳ бе упон ҳим) саид. Тwо тйпес оф деад анималс анд тwо тйпес оф блоод аре пермиттед фор ус. Тҳе тйпес оф деад анималс аре сеафоод анд лоъустс. Тҳе тwо тйпес оф блоод аре тҳе ливер анд тҳе сплеэн. Аллаҳ кноwс бестманб'а "ҳттп://www.исламwэб.нет/ВЭР2/Фатwа/ШоwФатwа.пҳп?ланг=Э&амп;Ид=81583&амп;Оптион=ФатwаИд"ҳуллас кискача килиб айтганда бу эрда аллоҳ билан пайг'амбаримиз гапларига суяниб креветкани ҳалол деб фатво беришган. Шу масала юзасидан аниқлик берсангиз. Мен тушунишимча (балки ҳатодир) бир масхабда ҳаром дейилган нарса иккинчи масхабда ҳам килинади, бошқача килиб айтганда масхаблар орасидаги фарқ бир айтилган нарсани қандай килиб килиш к-клиги, масалан бир масхабда бенамоз кийимни уч марта ювиш к-к деса бошқаси 7 марта деган. Шунинг учун агар тепа келтирган фатвони бошқа масхабдаги имомлар берган бо'са, улар ҳам ҳаром нарсани ҳалол дейишмаган бо'лишарди.Шундай килиб, сиздан со'рамоқчи бо'лдан саволим - "криветга ҳаромни ҳалолми", чунки у балиқсимонлар оиласига кирмайди, лекин шу билан бир қаторда фақат сувда яшайди?Агар савол беришда бази бир камчиликларга ёл қо'йган бо'лсан олдиндан узр со'райман ва олдиндан раҳмат аймоқчиман. Килаётган хайрли ишларингизга аллоҳ барака берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзи ўлиб қолмаган балиқдан бошқа барча сув ҳайвонлари ҳаромдир.Ўзи ўлиб қолган балиқдан сувда қорни осмонга бўлиб ўлиб ётган балиқ кўзда тутилган. Ҳанафий мазҳаби уламолари сув ҳайвонларига тегишли масалада жумҳурга хилоф қилганлар. Улар, балиқдан бошқа сув ҳайвони ҳалол эмас, деганлар. Чунки, дейдилар улар, сув ҳайвонларини ўзи ўлганидан кейин истецмол қилинади. Ўлимтик эса, ҳаромдир. Балиққа келсак, унинг ўлимтик бўлса ҳам ҳалоллиги ҳадисда келган.Умуман, сув ҳайвонлари ҳалоллиги ҳақида уламоларимиз ҳар хил далиллар борлиги учун кенг ижтиҳод қилганлар. Ўша кенг ижтиҳоднинг бир томонини Ҳанафийларнинг ижтиҳоди ташкил этса, иккинчи томонини, сув ҳайвонларининг ҳаммаси, ҳар бир ҳолда, ҳаттоки сув ичида ўлса ҳам ҳалол, деганларнинг ижтиҳоди ташкил этади. Чигиртка ва балиқнинг барча турлари сўйилмаса ҳам ҳалолдир.Бунинг далили ҳадиси шарифда келган.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик; балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар».Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилган.Аслида, Аллоҳ таолонинг: «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир», деган ояти каримасига биноан асли ҳалол ҳисобланган ҳайвонларнинг ўлимтиги ва оқизилган қони ҳаромдир.Ушбу ҳадиси шариф эса, ўша умумий ҳукмдан тўрт нарсани; иккита ўлимтикни ва иккита қонни истисно қилмоқда.«Икки ўлимтик; балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир».Ислом шариатида ўлимтик нопок, инсон саломатлиги учун зарарли бўлгани учун ҳаром қилинган. Агар беморлик ориз бўлмаса, ҳайвон ўз ўзидан ўлмайди. Қолаверса, ҳайвон шарций йўл билан сўйилмай, бошқа сабабларга кўра ўлса, қони ва у билан бирга ундаги микроблар, касалликлар бутун баданига тарқалиб кетади. Уни таом сифатида тановул қилган одамга зарар етказади.Аммо, балиқ ва чигирткада бу ҳолат йўқ. Уларнинг қони йўқ. Шунинг учун уларнинг ўлимтиги ҳеч зарар етказмайди. Бу нарса илмий тажрибалар орқали ҳам тасдиқланди.Лекин, чигирткадан бошқа қони йўқ қуруқлик ҳайвонлари ҳаромдир. Чаёнлар, арилар, пашалар шулар жумласига киради.Жигар билан қора талоқ ҳам асосан қондан таркиб топган бўлади. Аммо ўша қон жигар ва талоққа айланганда зарарсиз ҳолга ўтиб қолади, Шунинг учун ҳам, шариатимизда бу икки нарса ҳалол қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat