Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздорлик муносабати

09:27 / 25.08.2017 | Даврон | 3417

Ассалому алайкум! Менинг танишим бундан 3-4 йил олдин 18 миллион сўм қарз берган эди. У пайтда доллар курси 3000 атрофида бўлган. Ўтган 2016-йилда берган ўша қарзини сўради ва сўмда берган пулини ўша махалдаги доллар курсига тўғирлаб 6000 доллар қарзни бўйнимга илиб қўйди. Ҳозирги кунда доллар курси 8000лигини ҳисобга олсак, мен 18 миллион сўм олиб, 48 миллион пул қайтаряпман. Шу нарса шаръий томондан тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Берган қарзини долларга қиёслаши тўғри эмас. Аммо ўша вақтдаги тиллонинг нархига қиёслаши мумкин. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкдаги мақолани ўқинг. http://fiqh.uz/maqola/237

Топ рейтинг www.uz Openstat