Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

иш

00:00 / 27.04.2010 | eski savollar | 610
Ассалому алайкум Шайх жаноблари мен тадбиркорлик билан шугулланаман дуконимда краска обой ва бошка хужалик моллари сотаман бизга устолар келишади ва бирга ишлашни сурашади улар уз мижозлари учун далол булишни сурашади биз клиент олиб келсак бизга хар нарсамиз учун 500 ёки 1000 сумдан куйиб беришимизни сурашади биз краскани 9000 дан сотаётган булсак улар олиб келган мижозларига 10000дан сотишимизни сурашади агар биз бу ишни килмасак улар бошка магазин билан келишишиб ишлайдилар бу иш билан 90%усталар ишлашади илтимос бизга бу ишни тугри ёки нотугри еканини айтинг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар асл харидорлар, яъни усталар олиб келган уй эгалари бор гапни билиб туриб рухсат берсалар жоиз бўлади. Уларга билдирмай, ўзи баҳо шу дейилса, бўлмайди. Бировни алдаш бўлади. Ундай йўл билан пул топиш ҳаромю сизлар ҳам ҳаромхўрга ёрдамчи бўласизлар. Минг афсуски, усталар, уста ишдатувчи кишилар шундай қиладилар. Улар ўзларича бу йўл билан пул топаяпман дейдилар. Аслида эса, ишлаб топаётган ҳалол пулларини ҳам шу йўл билан ҳаромга аралаштириб оладилар. Бу иш баракани кетказади. Шунинг учун ҳам, баъзи усталар кўп ишласалар ҳам топганлари ўзларига етмай юрадилар. Ҳалол ишлайдиган, мижозни алдамайдиган усталарнинг топгани барака қилаётгани ҳам ҳаммага маълум. Буни барчамиз англаб етишимиз, ҳалол даромад топишимиз, ҳаромга қўл урмаслигимиз лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat