Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатда ўтириб намоз ўқиш

07:53 / 29.08.2017 | 1726

Ассалому алайкум! Масжидларда туриб ўқишга қодир бўлмаган ёши улуғ инсонлар фарз намозларини жамоатда ўтириб ўқишади. Баъзида бундай кишилар сафнинг ўрта қисмида ўтириб ўқишади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устунлари кўп масжидларда устунлар орасида намоз ўқишдан қайтарганликлари тўғрисидаги хадисни эшитган эдим. Саволим, жамоатда сафнинг ўртасида ўтириб намоз ўқилганда саф бузилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу билан саф бузилмайди. Аслида улар масжидга ўзлари юриб келганлари учун фарзларни ўтириб ўқишлари жоиз эмас. Имкон қадар тик туриб ўқишлари шарт, ҳатто ҳассага суяниб тура олса, суяниб туриб ўқиши шарт. Чунки қўл боғлиш суннат, қиём(тик)да туриш фарз. Фарзни адо қилиш учун суннатни тарк қилинаверилади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган маълумотни ўқинг. http://islom.uz/view/kursida-otirib-namoz-okish

Топ рейтинг www.uz Openstat