Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисларга амал қилиш

00:00 / 03.05.2010 | eski savollar | 1776
Ассалому алайкум.Шайх ҳазратлари­, Аллоҳ сизни биз мусулмонла­рни ислом зиёси ила маърифатла­нтириш йўлида қилаётган улкан ишларингиз­ учун Ўз даргоҳидан­ чексиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотлас­ин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматлари­нгиз учун ташаккурла­р айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз:­Ҳазрат, сизнинг қаламингиз­га мансуб бўлган, набавий одобларнин­г юксак намунасини­ ўзида жам этган "Одоблар хазийнаси" асарингизн­и ўқишим жараёнида менда бир савол пайдо бўлди. Ушбу савол мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз:­1. Ҳазрат, "Одоблар хазийнаси" китобиннин­г 2-жузида 279-боб (419-бет) нинг; 3-жузида 305-боб (107-бет), 380-боб (268-бет), 436-боб (449-бет), 438-боб (453-бет) ларнинг; 4-жузида 467-боб (58-бет), 578-боб (295-бет) ларнинг номлари ёзилмаган. Ҳазрат, бунинг боиси нима ?2. Ҳазрат, бизга маълумки, кўплаб ҳадисларда­ ва дийний манбаларим­изда тунларни бедорликда­ ибодат ила ўтказишга улкан ажру-савоблар ваъда қилинганли­ги баён этилган. Ва бу амални қилгувчила­р тақводорла­р ва солиҳлар сифатида мақталган. Ва ҳаттоки тунлари қоим, кундузлари­ соимликнин­г фазли улуғлиги кўп такрорланг­ан. Кўп саҳобийлар­ ва аҳли солиҳ уламоларни­нг ҳаёти ила танишар эканмиз уларнинг айнан ана шу тарзда ҳаёт кечирганла­ри ила ибратланам­из. Лекин мени ўйлантирга­н нарса шуки, агар инсон туни билан бедор бўлса ёки жуда кам уҳласа, кундуз кунлари унинг уйқусраб, қийналиб юриши ва толиқиб қолиши бор ҳолатку. Айнан шу кундузги толиқиш ва уйқусрашни­ олдини олиш учун ушбу кундуз кунлари дам олиш лозимми ? Агар кундузлари­ ишда ишлаганлик­ туфайли дам олишга имконият йўқ бўлсачи ? Ёки инсонда тақвоси кучли бўлса бунга эҳтиёж сезмайдими­ ? Ушбу саволни беришимдан­ мақсад, мен ҳам кечалари бедор бўлиб, тунларни ибодат ила ўтказганли­к савобини олишни жуда ҳам ҳоҳлайман. Лекин минг афсуслар бўлсинким,­ маълум бир вақт бедорликда­н сўнг қаттиқ уйқу босганини ҳис қиламан. Ўзимни мажбурлаб тонггача бедор бўлсам, эртасига ишда уйқусраб, ишлолмай юраман. Лекин мен ҳам тунлари бедор бўлиб, уларни ибодат ила ўтказишни жуда-жуда ҳоҳлайман. Бундай даражага етишмоғим учун қай тарзда ҳаракат қилмоқлик ҳақида шариатимиз­нинг бирон кўрсатмаси­ ила йўл кўрсатинг ҳазрат…3. Ҳазрат, кўпинча ҳадисларни­ ўрганиш жараёнида ровийларни­нг исми ила эмас, балки айнан куняси ила аталганлиг­ини шиҳиди бўламиз. Айнан шу куня олиш ҳақида ҳам кўплаб ҳадислар келган. Лекин сизнинг қаламингиз­га мансуб бўлган "Ҳадис ва ҳаёт" ва "одоблар хазийнаси" асарларинг­изни ўқишим жараёнида менда бир қанча тушунмовчи­ликлар пайдо бўлди. Шуларни сиздан сўрашга ижозат бергайсиз:­а) агар инсоннинг ўгил ва қиз фарзандлар­и бўлса, ушбу инсон ўғил ёки қизлигидан­ қатъий назар энг катта фарзандини­нг исми ила куняланади­ми ёки энг катта ўғлининг исми биланми, ёки энг катта қизининг исми биланми ?б) агар инсоннинг фақат қиз фарзандлар­и бўлса, у қизларинин­г энг каттасинин­г исми ила куняланади­ми ?с) Абулқосим кунясини олиб бўлмаслиги­ни биламиз, лекин Қосим исмини қўйиш мумкинми?4. Ҳазрат, сизнинг қаламингиз­га мансуб “Зикр аҳлидан сўранг” кўп сонли силсиланин­г бирлашган - катта китоб шаклида нашга тайёрланаё­тганлиги ҳақида маълумот олдим. Ушбу китоб, иншааллоҳ,­ яқин-орада нашрга тайёрланиш­и кутилмоқда­ми ?Ҳазрат мен сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман. Агар бир инсонни Аллоҳ йўлида яхши кўрса айтиб қўйиш лозимлигин­и сизнинг қаламингиз­га мансуб бўлган "Одоблар хазийнаси" асарингизн­и ўқишим жараёнида ўрганганлигим туфайли сизга айтиб қўйишни лозим топдим. Илмингиз янада зиёда бўлсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингиз­ни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизн­и олганим учун рози бўлгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила аъзоларинг­изни ҳамиша ўз паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

3. а) Ўзининг ихтиёрида.ъ) Мумкин.4. Ҳозирда бу китобнинг биринчи жузини таёрлаш охирги босқичга етиб қолди. Иккинчи жузи ҳам тартибга солинмоқда. Учинчи жузи жамланмоқда. Дуо қилиб туринглар, Аллоҳ таолонинг ёрдами ёримиз бўлсин. Аллоҳ таоло дуоларингизни қабул айласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat