Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғарбдаги Исломий таълим

00:00 / 05.05.2010 | eski savollar | 583
1. Ҳозирда Г'арб оламида мусулмонларга та'лим бериш мақсадида турли исломий муассасалар тузилмоқда ва ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир гуруҳ вакиллари Исломни узларининг талқинлари буйича издошларига ургатиб келмоқдалар. Кун сайин мусулмонлар сони ортмоқда, аммо у эрдаги мусулмонларнинг сифати ҳақида кам гапирилади. Шу нуқати назардан ҳурматли устоз, Г'арбда олиб борилаётган Исломий та'лим сифати ва саҳиҳлиги ҳақида мулоҳазаларингизни билмоқчи эдим?2. Г'арбда уқитувчи билан уқувчи орасидаги алоқа (ургатиш услуби) шарқдаги мусулмон Даватлариникидан кескин фарқ қилади. Г'арбда уқитувчи уқувчи билан орасидаги масофани имкон қадар камайтиради, уқувчининг ҳолатига киришга ҳаракат қилади ва қулидан ушлаб юқори савияга қараб этаклайди. Шарқда ёки аввалдан мусулмон булган юртларда бу ҳолат бироз фарқли, уқитувчи уқувчи билан орасидаги масофани (кучма ма'нода) узоқ тутади, уқувчига масалани тушунтиради аммо узини расмий ва жиддий тутади. Куп мусулмон юртларда бир неча юз йил аввалги та'лим бериш услубидан фойдаланишади. Г'арбда юлга қуйилган та'лим бериш услубига сиз қандай қарайсиз? Мусулмонлар ҳам уша услублардан фойдаланса буладими? Мусулмон юртларда бази мадрасаларда уқувчиларни калтак билан бироз савалаб дарс утилгани ҳақида эшитганман, аввало су ростми, рост булса, бу услуб ҳақида нима дейсиз?ЖазакАллаҳу кҳайран!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу маънода бир хил бир гап айтиш қийин иш. Чунки, сиз айтган таҳлим ҳамма ерда ҳар хил. Лекин нима бўлса ҳам, бўлгани яхши. Агар таълим бўлмаса, мусулмонлар бегона юртда зое бўлишлари бор.2. Авваллари икки томонда ҳам турли ҳолатлар бўлган. Мусулмонлар олий таълимни йўлга қўйганларида, ҳарбликлар алифбони билмай юрган ҳолатлари ҳам бор. Ҳозир эса ишлар тескарисига айланиб кетгани ҳаммага маълум. Илм борасида тараф эмас, фойдага қараб баҳо бериш афзал бўлади. Таълим муссасаларида устоз ва шогирдларнинг бир бирига бўлган муносабатлари ҳам турлича бўлиши табиий нарса. Баъзи шахслар таълимда ўқувчининг уришни ўзига раво кўрган бўлса, уларнинг ўзининг иши. Буни ҳаммага тақаш тўғри эмас. Бу худди, бугунда баҳзи ғарб юртларида ўқитувчи ёки ўқувчи томонидан қилинаётган беодобликларни ҳамманинг иши деб бўлмайдиганига ўхшайди. Муҳими, фойдали бўлган нарсадан фойда олиш, зарарлигини тарк қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat