Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойдаси ҳаромми?

09:01 / 18.09.2017 | Burhon2026 | 2527

Ассалому алайкум! Мeн бир савдогарга шахсий нарсамни сотмоқчи бўлдим. Тeлeфонда гаплашганимда нарсамни 650.000 дан юқори нархда ололмаслигини айтди. Ўзи уни 750.000га сотар экан. Қимматроқ олинг шу нархда сотар экансизку, дeдим. Йўқ ололмайман дeди. Мeн пул зариллиги учун у айтган нархга рози бўлдим ва фалон вақтга олиб бориб бeришимни айтдим. Йўлда танишларга нарсамни сотиш учун кeтаётганлигимни айтгандим, улар 750.000га оламиз дeйишди. Мeн уларга шу нархга сотдим ва бояги сотувчига узр айтиб ҳисобига 5-10 минг пул ташлаб қўймоқчи эдим. Ўзи тeлфон қилиб қолди. Сотганимни айтгандим, лафзда турмаганим учун ҳаром бўлишини айтди. Нимани ҳаром бўлишини назарда тутганлигини билмайман. Айтингчи, бу ҳолатда шариат нима дeйди? Ортиқча кўрган фойдам ҳалолми? Қандай йўл тутай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизни қилган ишингизни ваъдаги хилоф қилиш дейилади. Бу эса ҳадисда келган мунофиқнинг аломати учтадир. Гапирса ёлғон гапиради, ваъдасига хилоф қилади, омонат қўйса омонатга хиёнат қилади – деган ҳадис остига кирасиз. Сиз аввало ваъдага вафо қилишингиз, ўртадаги фарққа кўзингиз қиймаса ваъдангизни бузаётганлигингизни харидорга айтишингиз керак эди. Ваъдага хилоф қилиш ҳаром амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Соофф” сурасида марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ۝

2. Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз?!

كَبُرَ مَقْتًا عِندَ اللَّهِ أَن تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ۝

3. Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг ҳузурида қаттиқ нафратга қолгандир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Сотаман деб келишиб айниб олиш ҳам ушбу оятдаги Аллоҳ нафрат қилган ишлар қаторига киради. Истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat