Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

СИФИЛИС

00:00 / 06.05.2010 | eski savollar | 1646
Ассаламу Алейкум хурматли шайх хазратлари!Сиздан бир муоммони хал килишда маслахат сурамоксчимиз. Коракалпогистон тарафда тогамнинг кайин синглиси бор. У 2 йил олдин намозни бошлаб 5 вакт укиб юрарди. Бу ердаги ахмокона удум бор, кизни олиб кочишади. Уни хам олиб кочишди. Йигит ислом динидан умуман хабари йук экан. Биринчи кечадаёк кизга бирга булишга таклиф килган, никохсиз. Киз рози булмаган. Уша кундаёк кизнинг онаси ва янгам уни олиб келишга боришди. Киз эса "эрдан кайтиб келди" деган номни олмай деб, коламан деб оёк тираб туриб олди. Хуллас тогамнинг кистови билан никох укитилди. Йигитни сураб суриштирсак, фохишалар билан юрганини куп куришган экан. Хозирда арок ичади, носвой отади. Менинг биродарим уни укол билан эмланиб юрганини айтиб колди. Кейин аникрок суриштириб курсам СИФИЛИС кассалиги дейишди. Кейинчалик холам янада аникрок, уни аник СИФИЛИС кассалигига дучор булганин айтиб колдилар. Узича хеч кимга билдирмай даволанган экан. Кеча якинда кизнинг икки ойлик боласи тушиб колди (выкидыш). У йигит олдин уйланган экан ва 5 ойдан сунг фарзанд булмай хотини кетиб колган. Врачлардан сурасак СИФИЛИС кассалигининг асоратлари ёмон экан, болани онанинг корнида тушиб колиши, улик тугилиши, тугилган такдирда хам ногирон булиб тугиши мумкин экан. Киз бечора номозини ташлаб куйди, узи маюс тортиб колган ва турмушидан маъмнун эмас. Хозирда кизинг онаси ва кизнинг узи уни эри СИФИЛИС билан кассаланганини билишмайди. Кизнинг онаси кизини ажратиб олиши учун бохона топа олмаяпти, яъни киёви умуман ёкмайди. Энди сурамокчи булганимиз, агар биз йигитнинг СИФИЛИС билан кассаланганини айтсак, уларнинг ажрашиб кетишига сабабчи булиб коламизми?. Айтиш керакми?, йукми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Айтиш керак. Бунга ўхшаш ҳолатларни такрорланмаслиги учун чоралар ҳам кўриш керак. “Қиз олиб қочиш”ни йўқотиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat