Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинсини ўзгартирган одам ҳақида

07:12 / 22.09.2017 | Muslim | 8213

Ассалому алайкум! Яқинда бир видeо кўрдим. Буни қандай айтишга ҳам хайронман. Бир ўғил бола кўп қиз опалари орасида улғайган. Ўзи ўғил бола лeкин ҳиссиётлари қиз болача. Ёшлигида сочини кeсиб қўйса ҳам йиғлардикан. Ўғил болага мос қилиб кийинтириб қўйса, ўзи қиз болага мос қилиб кийинволардикан. Ўзини айтиши бўйича жинсий олати ўғил боланикию, лeкин ҳиссиётлари гармонлари қиз боланики. У бола улғайиб катта бўлиб Масквага кeтиб апeрация қилдириб жинсини ўзгартириб, юзларини ҳам баданларни ҳам қиз боланикини қилиб ҳозир ғирт қиз болани бўлибди. Бу вазиятда динда нима дeйилади?
2). Жинсий олати қиз боланикую ҳиссиёти гармони ўғил боланики бўлса ундай инсонлар қандай яшаши кeрак?
3). Ундай касалликлар туғма бўладими ёки муҳитда пайдо бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз у шахсни асли эркак ёки аёл эканлигини билмаймиз. Шариатимизда хунаса ва хунасаи мушкул – деган атамалар бўлиб, яъни баъзи бир шахсларда ҳам эркаклик, ҳам аёллик аъзолари бўлади. Фуқаҳолар улар ҳақида “агар эркаклик жинсий аъзоси орқали бавл қилса эркакка, аёллик жинсий аъзоси билан бавл қилса аёлга ҳукм қилинади” деганлар. Хунасаи мушкулда эса уни кескин эркак ёки аёл деб бўлмайди. Уни аёл ёки эркаклигини ҳам ажратиб бўлмайди. Гоҳо баъзи қилиқлари бошқасига зид эканлиги намоён бўлади. “Мавсуъаи фиқҳия”да ҳанафий, шофеъий мазҳабдагилар: “Хунасаи мушкулнинг юзи ва кафтидан бошқа жойлари аёл кишининг аврати каби бўлади. Ҳатто сочи ҳам” дейишган. Моликий мазҳабидагилар: “Эҳтиётан ҳаж ва намозда худди аёллар каби тўсинади ва аёллар киядиган кийимини кияди” деганлар. Гоҳида ҳақиқий эркак ёки аёллиги аниқ бўлатуриб ташқи муҳитнинг таъсирида эркаклар хотинчалиш аёллар эркакшода бўлиб қолишади. Шунинг учун шариат эркакларга ипак, тилло ва шу каби баъзи нарсаларни ҳамром қилган. Аёлларга эса хилқатига зид бўлган кийиниш, касб қилишдан қайтарган. Инсон жинсини ўзгартириш шаръан ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat