Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хайз хақида

00:00 / 07.05.2010 | eski savollar | 57168
Хурматли Шайх жаноблари мени саволим қуйидагилардан иборат : 1.Хайз тўғрисида: бир аёл ўзини одати келадиган кунида қизғимтир ранг кўрган лекин соф қизил қон эмас буни у хайз деб хисоблаб ўз одат куни бўйича (уни одати 10 кун бўлган )10 кун намоз ўқимай юрди .10 куни ўтгандан кейин халиги қизғимтир ранг тўхтамаган у ғусл қилиб намозни бошлайверган хар бир намозга алохида тахорат билан. орадан 4 кун ўтиб энди хақиқий тоза қон келишни бошлаган уни айтишига қараганда бу ўз одатидаги келадиган қоннинг ўзи экан яъни ранги хиди хам бўлар экан шулар доим бир хил келар эди экан худди шундай қон келишни бошлаган ушбу аёл нима қилишин билмай яна намозни тўхтатган эхтиётан хозир у нима қилсин ? намозни бошлайверсинми ёки ўқимай тургани тўғрими ?2.Аёл киши автомобил миниши хақида сўрамоқчи эдим.бир домладан сўрашган эди у киши " Лаъаналлоҳул фуружа ъалас суруж" деган хадисни келтириб бўлмайди дедилар лекин савол берган бундан қониқмади яъни хозирги мошина ўтирғичига отнинг эгарини қиёс қилиб бўлмайди деди бунга аниқлик киритиб беришингизни сўрайимз.3.мени 5 ойлик ўғлим кўтариб турганимда устимда кийиб турган чарм (кожа) пиджагимга қусиб юборди бунда пиджак бенамоз бўлдими агар булган бўлса қандай тозалайман.Жавобингиз учун олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳайзнинг ози уч кеча-ю уч кундуз, кўпи ўн кун. Имом Табароний ва Дора Қутнийлар Абу Умома розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бикр қизнинг ва турмушга чиққан аёлнинг оз ҳайзи уч кундир, кўп ҳайзи ўн кундир», деганлар.Покликнинг ози ўн беш кун. Бунга саҳобаи киромлар иттифоқ қилганлар. Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан, у бобосидан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзнинг ози уч кундир, кўпи ўн кундир. Икки ҳайз орасининг энг ози ўн бешдир», деганлар.Кўпининг чегараси йўқ. Бир ёки икки йил бўлиши. Гоҳида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин.Ҳайз муддатида орада қон тўхташи ва аёлнинг оқ рангдан бошқа рангдаги нарса кўргани ҳам ҳайздир.Демак, ҳайз даврида маълум муддат қон келмай қолиши мумкин. Шунингдек, ҳайзнинг асл рангидан бошқа рангдаги суюқлик келиши ҳам мумкин. Ҳайзли аёл бундай ҳолатлар ориз бўлганда ҳайзим тугади деган хаёлга бормаслиги зарур. Ҳайз тўхтаганда оқ рангли нарса келади.Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша) : «То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар», деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди». Бухорий ва Молик ривоят қилишган.Ҳайз кўрган аёлдан охирги вақтда оқ рангли суюқлик келгани ҳайзнинг тугагани аломати бўлади. Ана шунгача шошилиб, ҳайзим тугади, деб ғусл қилиб ёки ҳайз ман қилган нарсаларни қилмай туриш керак.2. Бу ихтилофли масала. Баъзилар рухсат бермайди, бошқалар беради.3. Ювиб юборсангиз бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat