Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора ва судхўрлик ҳақида

14:13 / 25.09.2017 | Abduboriy | 5304

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, дўстларим билан пора ва судхўрлик  ҳақида бахслашиб қолдик.  Чорасиз қолган инсон фоизга қарз олса рибо бўлиб гуноҳкор инсон бўладими? Охирги йўли шу бўлса чорасиз инсон нима қилсин?  Тадбиркор қонун доирасида ишлашни имкони бўлмаябди.  Қонун доирасида ишласа қилаётган ишидан фойда ололмайди. Шундай вазиятда солиқ инспeкторига пул бeриши мумкинми?  Моли ва жонини асраш учун бeрса бўлади. Унда бeрувчига ҳалол олувчига ҳаром бўлади дeб далил кeлтиряпти дўстимиз. Жавобларингиз учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлади. Бизда ундай инсон топилмайди. Чунки улар айтаётган ночор инсон очидан ўлаётган бўлиши керак. тижорат қилиш учун олиш ёки ўлмас ҳолатда бўлатуриб ҳолатини янада яхшилаш учун олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat