Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Она бўлиш савоби

08:24 / 29.09.2017 | Sevara | 2986

Ассалому алайкум! Биламизки аёл киши она бўлиш арафасида яъни фарзандни дунёга келтириш пайтида қаттиқ оғриқларни бошидан ўтказади. Шу йўл билан унинг баъзи гуноҳларига каффорат бўларкан деб айтишади. Агар маълум сабаблар билан кесер яъни кесиш (кесерва) йўли билан она бўлган аёлларга қандай ҳукм бўлади? Улар ҳам савобга эриша оладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُصِيبُ الْمُؤْمِنَ شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إِلَّا رَفَعَهُ اللهُ بِهَا دَرَجَةً وَحَطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةً. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга тикан кирса ва ундан-да каттароқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади», дедилар». Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Шарҳ: Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг кавушининг ипи узилиб кетса ҳам истиржоъ айтсин», деганлар. Истиржоъ «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дейишдир. Бошқа бир ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганида истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми?» деганларида «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар. Ана шундай мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни комил мусулмондек тутмоғимиз лозимдир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat