Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш ва ота-она

00:00 / 10.05.2010 | eski savollar | 708
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари,Сизга қуйидаги саволим бор эди:25 ёшлар атрофидаги йигит, яхши жойда ишлайди, бемалол битта оилани боқа олади аммо хали хам уйланмаган. Нега уйланмаяпсан? - деб сурасангиз ота онаси унамаётганини айтади (ота онасининг уамаётганининг сабаби (менимча) - ховлисининг хали тулиқ битмагани ва туй қилишга (хозирги кундаги "орзу хавасли" туй қилишга) этарли маблаги юқлиги). Ота онасига мени уйлантириб қуйинглар дейишга андиша қилади. Бундай холатда йигит киши ота онасига уйланиши зарурлигини қандай қилиб тушунтирса булади?Саволим ноурин булса олдиндан узр сурайман.Жавобингиз учун рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзи айта олмаса, бошқаларга айтдирсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat