Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис матни

14:47 / 05.10.2017 | 3880

Ассалому алайкум! Набий алайҳи саломдан шундай мазмунда ҳадис бор экан. “Замонлар кeлади динини маҳкам ушлаган кимса худди қизиб турган чўғни ўхшагандeк бўлади” дeган маънода. Хулосаси динига амал қилаётган кимса бошқаларга жиннидeк кўринар экан. Шу ҳадисни матнини кeлтириб бeрсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَادِرُوا بِالْأَعْمَالِ فِتَنًا كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ، يُصْبِحُ الرَّجُلُ مُؤْمِنًا وَيُمْسِي كَافِرًا أَوْ يُمْسِي مُؤْمِنًا وَيُصْبِحُ كَافِرًا، يَبِيعُ دِينَهُ بِعَرَضٍ مِنَ الدُّنْيَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар келгунча амалларни қилиб қолишга шошилинг. Ўшанда киши мўмин бўлиб тонг отдириб, кофир бўлиб кеч киритади. Мўмин бўлиб кеч киритиб, кофир бўлиб тонг отдиради. У ўз динини дунёнинг (ўткинчи) ҳою ҳаваси эвазига сотади», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом кучли фитна бўладиган замон келишидан олдин солиҳ амалларни қилиб қолишга тарғиб қилмоқдалар. Бу ҳаммага вожибдир. Шундай замонлар бўлар эканки, унда одам бир кечаю кундуз орасида иймон ва куфрда тез-тез алмашиб турар экан. Энг даҳшатлиси, банда ўз динини дунё учун сотиб юборар экан. Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

عن أبي هريرة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:  ويل للعرب من شر قد اقترب، فتنا كقطع الليل المظلم، يصبح الرجل مؤمنا ويمسي كافرا، يبيع قوم دينهم بعرض من الدنيا قليل، المتمسك يومئذ بدينه كالقابض على الجمر، أو قال على الشوك. صححه الأرناؤوط، وفي رواية الترمذي:  يأتي على الناس زمان الصابر فيهم على دينه كالقابض على الجمر

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар яқинлашганлиги туфайли арабларнинг ҳолига вой бўлсин. Ўшанда киши мўмин бўлиб тонг отдириб, кофир бўлиб кеч киритади. Ўшанда қавм дунёнинг арзимас матосига динларини сотишади. Ўша кунда динини маҳкам ушлаган киши қўлида чўғни тутиб турувчи каби бўлади” дедилар. Бошқа бир ривоятда: “Тиканни қўлида сиқиб ушлаб турган каби бўлади” дейилган. Термизийнинг ривоятида : “Инсонларга бир замонлар келади, ўшанда динига сабр қилувчилар қўлида чўғни тутиб турувчи каби бўлади” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat