Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

амал

00:00 / 11.05.2010 | eski savollar | 619
ассалому алйкум ва роҳматуллоҳ муҳтарам шайҳ хазратлари яқинда бир мавеза эшитаётдим домла бир ҳадс о'қидилар ҳадис жумласини эсимда қолганича сизга айтиб берсам менга у ҳадисни шарҳлаб берсангиз илтимос. ҳадис қуйидагича эди "дунё малундир дунёдаги ҳамма нарса малундир магар Оллоҳни ризолиги талаб қилинган нарса малунмасдир " дедилар жавобингиз учун Оллоҳни о'зи сизни ажрлантирсин ...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Огоҳ бўлинглар! Дунё малъундир ва ундаги нарсалар малъундир. Илло, Аллоҳнинг зикри, У Зотнинг яхши кўрган нарсаси, олим бўлиш ва таълим олиш мустаснодир», дедилар».Ушбу ҳадиси шарифда банда учун бу дунёда қилиш керак бўлган нарсалар зикр қилинмоқда:Аллоҳнинг зикри.Бундан мурод, Аллоҳ таолонинг ибодатидир. Яъни, Аллоҳ таолони ва У Зотнинг амрларини эслаб, адо этиладиган амаллардир.У Зотнинг яхши кўрган нарсаси.Аллоҳ таоло қайси нарсаларни яхши кўришини Қуръони Карим ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари баён қилиб берган.Олим бўлиш.Аллоҳ таоло нозил қилган диннинг аҳкомларини ўрганиб, олим бўлиш учун қилинадиган ишлар ҳам энг яхши амаллардандир. Аллоҳ таолонинг ҳузурида олимларнинг мартабалари қанчалар улуғ эканлигини шундан ҳам билиб олиш мумкин.Таълим олиш.Аллоҳ таолони рози қиладиган илмларни ўрганиш ҳам жуда зарур ва Аллоҳ таолога ёқадиган ишлардандир. Шунинг учун мўмин киши доимо илм олишга ҳаракат қилиши лозим.Мазкур тўрт нарсани бир четга қўйиб, дунёнинг ортидан тушиш эса Аллоҳ таоло лаънатлаган нарсанинг ортидан тушиш бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat