Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Темир узук тақиб юрганлар

10:19 / 08.10.2017 | 2693

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ёш йигитларда баъзида уйланганларида ҳам пўлатдан (сталь)дан ясалган узук тақиб олиш ҳолатларини кўрмоқдаман. Унақа узукнинг устида арабчада сўзлар ёзилган ички тарафида “God but Allah and Muhammad his messenger there is no” сўзлари мавжуд арабча ёзувни яхши ўқий олмаганлигим сабабли арабча сўзлар маъносини билмадим. "God but Allah and Muhammad his messenger there is no" аслида “there is no God but Allah and Muhammad his messenger” ёзилади адашмасам. Сиз, Мухтарам аҳли илмга таклифим шу узуклар тўғрисида иложи бўлса телевиденияда ҳам оммага маълумот етказилса яъни, узук тақиш ҳукмлари тўғрисида. Чунки ёшлар арабчада сўзлар ёзилганига учиб темирдан ясалган узукни тақиб юришибди.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Кумуш узукдан бошқа металдан узук тақиш эркак кишига ҳалол бўлмайди. Хусусан тиллодан узук тақишнинг ҳаромлиги ҳадисларда очиқ-ойдин баён қилинган. Бунинг ичига тиллодан бўлган никоҳ узуклари ҳам киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat