Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзи сабабларга кўра сочга масҳ тортиш

17:49 / 13.10.2017 | Malohathon | 2873

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эр  хотинлик муносабатларидан сўнг покланишда турли сабаблар масалан ҳавони совуқлиги ёки ғусл учун eтарли шароитнинг йўқлиги ва бошқа сабаблар туфайли бошни ювмай масх тортса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўлмайди, ювиш шарт.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ تَحْتَ كُلِّ شَعَرَةٍ جَنَابَةً فَاغْسِلُوا الشَّعَرَ وَأَنْقُوا الْبَشَرَةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг ва жилдингизни покланг», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда икки муҳим масала кўрилмоқда: 1. «Ҳар бир тук толаси остида жунублик бор». Дарҳақиқат, инсондан шаҳват билан маний чиқиб, жунуб бўлганида унинг барча жисми таъсирланади. Демак, шу сабабдан бутун вужуди, ҳатто ҳар бир тукининг ости ҳам жунубга айланади. Бинобарин, жунубликдан покланиш учун ҳар бир тукнинг остига сув етказиб, ювиш керак бўлади. Агар бирорта тук остига сув етмай қолса, ғусл ғусл бўлмайди. Шунинг учун ғусл қилган одам жуда эътиборли ва эҳтиёт бўлиши лозим. 2. «Жилдингизни покланг». Яъни, баданингиз, терингизни покланг. Жунуб бўлган одамнинг бадани нопок бўлиб қолади. У ғусл қилиш билан покланади. Ғусл бўлмаса, покланиш йўқ. Покланиш бўлмаса, ибодат ҳам йўқ, сиҳат-саломатлик ҳам йўқ. Ғуслнинг киши соғлик-саломатлигига фойдасини табиблардан сўранг. Ғусл бўлмаса, кишида қандай хасталиклар пайдо бўлишини табиблардан сўранг. Аллоҳ таоло ўзимиз учун ўта фойдали нарсани бизга ибодат қилиб қўйгани учун У зотга шукрлар айтинг.

وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ تَرَكَ مَوْضِعَ شَعَرَةٍ مِنْ جَنَابَةٍ لَمْ يَغْسِلْهَا فُعِلَ بِهَا كَذَا وَكَذَا مِنَ النَّارِ. قَالَ عَلِيٌّ: فَمِنْ ثَمَّ عَادَيْتُ رَأْسِي ثَلَاثًا وَكَانَ يَجُزُّ شَعَرَهُ

Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида: «Ким жунубликдан бир тук ўрнини ювмай қолдирса, дўзахда ундай қилинади, бундай қилинади», дедилар». «Али: «Шунинг учун бошимни душман тутдим», деб уч марта айтди. У сочини қирдириб юрар эди», дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat