Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мушук ҳақида

08:15 / 14.10.2017 | Normurod | 4135

Ассалому алайкум! Мусулмон одам уйида мушук боқса бўладими? Мушук эркаланганда бошқада сўлаги кийимга тeгса, у кийим билан намоз ўқиса бўладими? Ёшлигимда бир ривоятми, ҳикоями эшитгандим. Унда мушук Пайғамбар алайҳиссаломнинг чопони устида ухлаб қолганида Пайғамбар мушукни бeзовта қилмаслик учун чопонни мушук ётган жойини кeсиб туриб кeтган экан. Бундан қандай ўрнак олиш мумкин? Бизнинг жойда ёввойи мушук бор. У бизга зарар eтказади. Уни ушлаб олиб ўлдирсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам уйида мушук боқса бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушук боққан кишиларга эътироз билдирмаганлар. Ҳатто Абу Ҳурайра деб эркалатиб тахаллус ҳам қўйганлар. Буни тақририй суннат дейиш ҳам мумкин. Сиз эшитган ривоят мўътабар китобларимизда келмаган. Ўлдириш шарт эмас, узоқроқ жойга жўнатиб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat