Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдодни Суннатини ўқигач Жамоат қўшилиш...

00:00 / 13.05.2010 | eski savollar | 596
Ассалому Алайкум Шайкҳ ҳазратлари,Мен вақтинчалик чэт элда истиқомат қилаяпман ва мен борадиган масжидда Ҳанафий мазҳаб буйича намоз о'қилади. Масжидда Бомдод намозида жамоатга кечикиб келганлар бемалол суннатни о'қиб бо'лгач фарзга қо'шилишади. Мени турар жойим озгина узоқроқ бо'лгани учун ҳар-ҳар замонда кечикиб келаман ва фарзга қо'шиламан. Суннатни кейин о'қиб оламан.Бу нарса ҳақида имомдан со'радим пайг'амбаримизни ҳадисларини келтирган ҳолда я'ни Иқоматдан со'нг фарздан бошқа намоз ё'қ (ҳадисни мазмуни). У киши Бомдод намозидан бошқа ҳамма намозларга та'ллуқли деб айтди. У киши Ҳанафий мазҳаби буйича бошқа ҳадисларга ко'ра фарзга кеч келган киши суннатни энгил о'қиб олади ва кейин фарзга қо'шилади, деди. Энди имом Инглиз тилни унчалик яхши билмагани учун то'лиқ жавоб бераолмади.Савол: Ҳанафий мазҳаби бо'йича киши Бомдодга кеч келса, намоз қачон бошланганини билса, суннатни энгил қилиб, жамоатга қо'шилиши керакми ёки о'қимасдан жамоатга қо'шилиши керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бомдоднинг суннатини ўқиса фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал.Ким фарздан бир ракъатга етадиган бўлса ҳам, суннатини ўқийди. Бомдоднинг фарзидан бир ракъатга етиш имкони бўлса ҳам суннатни ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракъатни топса, намозни топган бўлади», дедилар».Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилган.Масжидга кирган одам Бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat