Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж Маҳр ўрнига ўтадими?

00:00 / 22.03.2007 | eski savollar | 832
,Аллоҳ Исломни ривожи учун қилаятган ишларингизни ривожини берсин, Илмингизни зиёда қилсин.Бундай саволга бошқа интернетдаги саҳиҳ сайтлардан топа олмадим, Шу масалага бироз ойдинлик киритсангиз деган ният билан бироз ҳижолат бо'либ ушбу саволни бераяпман. Яқинда Иншоллоҳ турмуш қураятган эдим, Мен уйламоқчи бо'лган қиздан маҳрни со'раганимда Иложи бо'лса Турмуш қурганимизнинг илк йилида (имконият бо'лмаса кейинги йилида) Ҳажга бориш деб со'радилар. Мен қо'йинг уни о'рнига бирор моддий нарсалар ҳам со'рашингиз мумкин, шундог' ҳам турмушнинг илк йилларида Ҳажга жуфти ҳалолим билан бормоқчи эдим, кейинчалик Маҳр о'рнига бошқа нарсани со'рамаганингизга афсусланманг, дедим. У киши ё'қ афсусланмайман дедилар. Шунга иккаламиз ҳам ко'нгандик. Лекин бироз о'тиб Маҳрга Ҳажни со'раш умуман жоизми ё'қми деган савол иккаламизни ҳам бироз уйлантириб қо'йди. Шу масалани Исломга ко'ра ҳукми қандай?Маҳр о'рнига Ҳажга аёлини этишнинг ҳукми қандай?Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, барчамизни илм олувчи ёки илм берувчилардан қилсин, учинчи тоифадан бо'либ қолишдан о'зи сақласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

МАҲРНИНГ ШАРТЛАРИ1. Қийматга эга, мол деса бўлгудек нарса бўлиши керак. Кўпчилик уламолар Ҳанафий мазҳабининг маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак, деган ижтиҳодини маъқул топганлар. Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда «Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш ила адо этса, аёл унга ҳалол бўлур» - дейилган. Бунда маҳр уйланишдаги асосий қасд эмас, балки эрнинг хотиннинг нафақасини доимий равишда қилиб туришини ўз бўйнига олганига ишора эканини кўрсатади.2. Маҳрга бериладиган мол ҳалол ва пок бўлиши керак. Чўчқа, ароқ, ўлимтик каби шариат ҳаром қилган нарсалар маҳр ўрнига ўтмайди.3. Маҳрга бериладиган мол бировдан тортиб олинган бўлмаслиги шарт.4. Маҳрга аталган мол ноаниқ бўлмаслиги шарт.Маҳр фақат пул бўлиши шарт эмас. Молявий қийматга эга нарса бўлса бўлаверади. Ҳовли-жой, ер, ҳайвон, тижорат молига ўхшаш нарсалар шулар жумласига киради.Мазкурлардан ҳажга олиб бориш ҳам маҳр бўлмаслиги чиқади. Шунинг учун шартларни ўзида мужассам қилган маҳрни келинга бериб, ҳажга олиб боришни мурувват юзасидан ваъда қилсангиз яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat