Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба қилиш дуоси

10:08 / 19.10.2017 | firdavs | 6199

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Ёрқинжон қори акамизни бир маърузаларида “Аллоҳ бандаларига бундай тавба қилинглар деб ўргатган ва афуана ва фағфирлана варҳамна”. Яхши эшита олмаганим учун бу сўзларни тўғри ўқий олмаяпман, илтимос тўғрисини ёзиб юборсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло мусулмон умматни ўта даражада мукаррам ва азиз қилиб яратди. Аслида улуғларнинг хатоси ҳам бошқаларнинг хатосидан улкан бўлади. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломдан хато содир бўлишини ва у хатодан қандай тавба қилишни қиёматгача бўлган умматга таълим бериб қўйди. Бу гуноҳни заҳар десак тавба унга қарши даводир. Одам алайҳиссаломдан содир бўлган иш ҳаммага маълум, аммо тавбасига сабаб бўлган дуони жуда кам кишилар билишади. Аллоҳ у кишининг тавбасини қабул қилиш учун қуйидаги калималарни айтишни таълим берди.

قَالاَ رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ۝

23. Икковлари: «Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз», – дедилар. (“Аъроф” сураси). Таълим берганини Қуръонда баён қилиб:

فَتَلَقَّى آدَمُ مِن رَّبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ۝

37. Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин (У Зот) унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. (“Бақара” сураси). Тафсирчиларимиз «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу пайтда Одам алайҳиссаломга илҳом орқали маълум сўзларни берди, Одам алайҳиссалом уларни қабул қилиб олиб, айтди. Шундан кейин Аллоҳ унинг гуноҳидан кечди», деб тушунтирадилар. Шунинг учун барчамиз қачон гуноҳ қилсак ушбу дуоларни ўқишимиз керак бўлади. Сиз эшитган “Бақара” сурасининг охирги ояти.

وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَآ أَنتَ مَوْلاَنَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ۝

«Бизни афв эт, мағфират қил ва бизга раҳм айла». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat