Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисга изоҳ

23:29 / 19.10.2017 | Дилшод | 2708

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда рус тилида бир хадис эшитиб қолдим. Бир камбоғол киши бой кишини уйига кириб ўзини камбоғолигидан уялса, афсус ва надомат қиса, имонидан 3дан 1 кетади деб эшитдим. Агар бу тўғри бўлса изох бериб ўтсангизлар.
Яна бир хадисда қабристондаги хар бир ўсган ўсимлик Аллоҳга тасбеҳ айтади дейилган. Бунга қабр устидаги ўтлар хам кирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имом Байҳақий ўзларининг “Шуъабул иймон” китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг : “Ким бойга ҳушомад қилса уни эъзозлаб ўзини хор тутса унинг бойлигидан таъма қилиб мурувватининг учдан иккиси, динининг ярми кетибди” деганларини ривоят қилганлар. Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганларини ривоят қлинган. 2). Кўкариб турган гиёҳ ва ўсимликларни имкони борича узмаслик яхшидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat