Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иҳтилофларни бартараф қилиш ҳақида

00:00 / 15.05.2010 | eski savollar | 1487
Ҳурматли устоз, ҳозирда Г'арбдаги мусулмонлар орасидаги юзага келаётган фиқҳий (ба'зан ақидавий) низолар вақтида қандай юл тутиш лозимлиги ҳақида савол сурашга ижозат бергайсиз. 1. Мусулмонлар орасидаги иҳтилофларга асосан нима сабаб булаётгани сизга яҳши ма'лум деб уйлайман. Г'арбда асосан икки гуруҳ мусумонлар купчиликни ташкил қилишади. Мазҳабни ушлаганлар билан "салафи" биродарлар. Бу икки гуруҳ орасида иҳтилофлар қайси мавзуларда булаётгани купчиликка аён булиб қолди: ақидада - таwассул, Аллоҳнинг сифатлари; фиқҳда - қазо намозлари, Жумадан олдинги 4 ракат суннат.. Бу мавзудаги саволлар берилавериб, олимларнинг қимматли вақтини олишга улгирди ва олмоқда. Орадаги иҳтилофлар бугун ёки эртага ҳал булмайди албатта. Шундай экан юқорида эслатилган икки гуруҳ: "салафи" ва мазҳабни ушлайдиганлар мажбур бир масжидда намоз уқийдилар, борди келди қиладилар, ва ҳаказо. Буни э'тироф қилар эканмиз, бундай вазиятда орада низо чиқариб, фитна чиқармаслик учун қандай юл тутиш лозим?2. Юқорида зикр қилинган икки гуруҳга булиниш ҳолати интернетда ҳам мавжуд. Ҳар икки тарафнинг ҳам саҳифалари бор. Уша саҳифалар орқали мақола ёзадилар, онлайн дарс берадилар. Ҳолат шундай булмоқдаки, ҳали бу 2 гуруҳ билан яҳши таниш булмаган мусулмон биринчи тоифага мансуб саҳифага кирса, у ёқда иккинчи тоифадан илм урганма дейилмоқда. Иккинчи тоифага мансуб саҳифага кирса, улар биринчи тоифадан илм ирганма дейишмоқда. Натижада куплаб мусулмонлар қайси тарафни да'воси туг'ри эканлигини била олмай сарсонлар. Бундай вазиятда ҳолатни яҳшилаш учун қандай юл тутиш лозим?3. Иҳтилофлар ҳар доим булган. Лекин иҳтилоф қилган икки тараф бир бирини айблаб, улг'аяётган ёш мусулмонларни қарши тарафдан илм олмасликка чақириши керакми ёки туг'рими? Масалан: Таwассул борасида уламолар икки турга булинадилар. Бу икки гуруҳ орасидаги иҳтилофни ҳудди ҳанафий ва шофе'ий мазҳаби орасидаги иҳтилофга уҳшатиб, иккиси ҳам қилган ижтиҳоди учун ажр олади деб иш тутсак буладими? Ёки албатта ҳар тараф қарши тарафни ва уларга эргашганларни қилган ижтиҳоди учун умр буйи айблаб утиши керакми?Аллоҳ барча мусулмонларни бирлаштириб, фитнадан ҳоли қилсин!!ЖазакАллаҳу кҳайран!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳар ким ўзиникини ушлаб бошқагани ҳурмат қилиш керак. Ҳукмни Аллоҳга ҳавола қилиш лозим.2. Исломни аввал тақволи ва етарли билимга эга устозлардан ўрганиб, кейин уларнинг тавсияларига биноан китоб ўқиш ва бошқа воситалардан фойдаланиш керак.3. Аввало мўътараф мазҳаблар орасидаги ихтилоф бугунги сиз айтган тарафлар орасидаги ихтилофдан фарқ қилади. Улар ҳақиқий ижтиҳод қилганлар ва ниятларига яраша оладилар. Бугунги сиз айтиб ўтган ихтилофлар ижтиҳод эмас, ихтилоф учун қўзғалган нарсалардир. Шунинг учун, бу қўзғаганлар мухолифларини ҳурмат қилмайдилар, сўкадилар, уларнинг ҳақида турли ҳукмлар чиқарадилар. Аслида эса,ихтилофнинг ҳам қоидаси бор. Унга ҳам амал қилиш керак. Аммо ҳозирда бунга ҳам амал қилинмайди. Аллоҳ барча мусулмонларни тафриқадан асрасин! Тўғри йўлга бошласин.

Топ рейтинг www.uz Openstat