Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тунги 12дан кейин намоз

22:54 / 21.10.2017 | судайс | 4193

Ассалому алайкум! Соат тунги 12дан кейин хуфтон ўқишни баъзи уламолар макруҳ деган экан, чунки 12дан кейин қиёмул лайлни вақти киради дебдилар. Демоқчиманки қуёшни нури кетган вақтда аср ўқиш макруҳ бўлган каби. Шундайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Макруҳ дегани тўғри. 12дан дегани нотўғри. Шариатда туннинг ярми 12 ҳисобланмайди. Шомнинг вақтида бамдод вақти киргунча бўлган вақтни ярмини туннинг ярми дейилади. Бу баъзи вақтларда 12га тўғри келса баъзи вақтларда тўғри келмайди. Хуфтоннинг вақти туннинг ярмигача деганлар ҳам бор. Мазҳабимиздаги саҳиҳ қавл субҳ вақти киргунча бўлиб, жамоат билан ўқимай ёлғиз ўзи бамдод вақти киргунича кечиктириши макруҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat